Daryo

Қашқадарёлик нафақахўр папайя дарахтини ўстирмоқда

Унинг палма, лимон, мандарин, апельсин, банан парваришланаётган, фикус, фикус гитара, ва алеандра гуллаётган иссиқхонаси ҳақиқий тропик манзара ҳосил қилган

1 дақиқа ўқиш52 680 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Qashqadaryo viloyat hokimligi sayti

Қарши туманининг Мирмирон маҳалласида яшовчи нафақахўр Улуғбек Қаршиев ўзининг ҳақиқий тропик манзара ҳосил қилган иссиқхонасида папайя етиштирди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуоти хизмати хабар берилди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Томорқачи ҳовлиси ўртасидаги учта иссиқхона жами 13 сотих майдонни эгаллаган. Айни кунларда иссиқхонада бўйи 5-6 метр келадиган, барглари шапалоқдек, ҳали пишиб улгурмаган мевалари қовунни эслатадиган папайя дарахти ўстирилмоқда. Нафақахўрнинг қайд этишича, унинг кўчати 3—4 йил аввал экилган.
Деҳқонлар уни қовун дарахти деб ҳам атайди. Ерга қадаганингиздан сўнг 6—7 ойда ҳосилга киради. Мевасининг оғирлиги 6—7 килограммгача етади. Бир туп папайядан 50—60 донагача мева олиш мумкин. Иссиқ иқлимда ўсгани боис иссиқхона шароитига яхши мослашади. Аммо касалликка тез чалиниб, бирдан қуриб қолиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Шу боис бу ўсимликка ўта эътиборли бўлиш талаб этилади. Иссиқхона ҳарорати 10 даражадан юқори бўлганида папайя тинмай гуллайверади. Шунда ҳосилиям мўл бўлади. Улуғбек Қаршиев, иссиқхона эгаси
Иссиқхонада, шунингдек, палма дарахти, 200 туп лимон, мандарин ва апельсин кўчатлари, фикус, фикус гитара, ва алеандра гуллари, бир неча туп банан дарахти ҳам бор.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар