Daryo

«Ўзархив» агентлиги бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

«Ўзархив» агентлигига мурожаат қилишда жисмоний ва юридик шахсларда электрон рақамли имзо бўлиши талаб қилинмайди

1 дақиқа ўқиш11 156 кўришлар0 изоҳ0
Foto: UzReport

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди, дея хабар бермоқда агентлик ахборот хизмати.

Фото: UzReport

«Ўзархив» агентлигининг расмий вебсайти модернизация қилиниб, унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун агентлик раҳбариятининг виртуал қабулхонаси очилди.

Виртуал қабулхона http://archive.uz/site/virtual-reception манзилида жойлашган. Интернет фойдаланувчилари юқоридаги манзилга кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали «Ўзархив» агентлиги бош директори Абдушукур Абдуллаевга ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини тақдим этишлари мумкин.

«Ўзархив» агентлигига мурожаат қилишда жисмоний ва юридик шахсларда электрон рақамли имзо бўлиши талаб қилинмайди. Шунингдек, агентликнинг умумий саволлар ва мурожаатлар бўйича (0371) 230-50-44 ишонч телефон рақами кеча ва кундуз ишлаб турибди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар