Daryo

Рустам Азимовга таълим ва фан соҳаларига ҳам раҳбарлик қилиш юклатилди

Рустам Азимов раҳбарлик қиладиган комплекс масъул бўлган соҳалар сони ошди

1 дақиқа ўқиш228 472 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 13 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов раҳбарлик қиладиган комплекс масъул бўлган соҳалар сони ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати портали хабар бермоқда.

Рустам Азимов.Фото: «Anons.uz»

Фармонга кўра, Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар