Daryo

Фотогалерея: дунёнинг энг экстремал меҳмонхоналари

Дунёда шундай меҳмонхоналар борки, уларда фақат экстремал саргузашт ишқибозларигина тунаб қола олади

3 дақиқа ўқиш35 332 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Google Photos
Дунёда шундай меҳмонхоналар борки, уларда фақат экстремал саргузашт ишқибозларигина тунаб қола олади. Қуйидаги фотожамланмадан ана шундай муассасалар ўрин олган.

Shanty Hotel

Фото: Google Photos

Бир қарашда ярим вайрона кулбага ўхшаб турган бино аслида беш юлдузли меҳмонхонадир. ЖАРнинг суд пойтахти Блумфонтейн яқинида жойлашган муассасанинг шиори — «Дунёдаги ягона поли қиздирилувчи хароба».

Фото: Google Photos

Гаражга ўхшаб турган хоналардаги шароит ҳам шунга яраша: мебель ва техника минимал даражада, ҳожатхона — кўчада. Овқат анъанавий африкача ўчоқда пиширилади.

Фото: Google Photos
Бундай гаражнинг биттасида тунаб қолиш учун сайёҳ 75 доллар тўлашига тўғри келади. Нонушта 10 доллар туради. Меҳмонхона ҳудудида бепул Wi-Fi ва спа-марказлар бор.

Dasparkhotel

Фото: Google Photos

Бу меҳмонхона эса мижозларга юқорисидагиданам қизиқроқ саргузаштни таклиф қилади — гаражда эмас, канализация қувурида ётиб қолиш.

Фото: Google Photos
Австрияда жойлашган меҳмонхона тежамкор туристлар ва очиқ осмон остидаги ҳаёт шинавандаларига мўлжалланган. Хона вазифасини бажарувчи қувур диаметри — 2 метр. Деразалар шифтда жойлашган. Хонага фақат битта ётоқ жойи сиғади.

Malmaison Oxford

Фото: Google Photos

Виктория асри қамоқхонаси биносида ташкил этилган муассасада бир кеча тунаб қолиш нархи — 125 фунт стерлинг.

Фото: Google Photos

Alcatraz

Фото: Google Photos

Германиянинг Alcatraz меҳмонхонаси ҳам қамоқ шаклидадир. Унинг юқоридаги рақобатчисидан асосий фарқи нархидадир — бу ерда 50 евро эвазига қолиш мумкин.

Бундан ташқари, Alcatraz’да танлов каттароқ: мижозлар қамоқхона камераси шаклидаги хоналарни ёки барча қулайликларга эга стандарт хоналарни танлаши мумкин.

Liberty

Фото: Google Photos

Бостондаги Чарльз-Стрит қамоқхонаси ўзининг «меҳмонлари» — жамоат арбоби Малкольм Икс, италиялик анархистлар Сакко ва Ванцетти билан машҳур. Бугун бинода дунёнинг энг шинам меҳмонхоналаридан бири жойлашган.

Фото: Google Photos

Меҳмонхонада бир кеча туриш учун ташрифчи 550 сарф қилишига тўғри келади.

Яна бир қизиқ факт шундаки, бир пайтлар қамоқхона бўлган бинонинг бугунги номи Liberty — озодлик.

Crazy House

Фото: Google Photos

Вьетнамдаги Crazy House меҳмонхонаси эса бир пайтлар жиннихона бўлган. Ундаги икки ўринли хоналар 30 долларга таклиф қилинади.

Фото: Google Photos

Бино меъмори — Вьетнам компартияси собиқ бош котибининг қизи Данг Вьет Нга.

Фото: Google Photos

Propeller Island City Lodge

Фото: Google Photos

Берлинда жойлашган Propeller Island City Lodge меҳмонхонаси янада қўрқинчлироқ концепцияга эга — унинг ташрифчилари тобутда тунаб қолиши мумкин.

Фото: Google Photos

Меҳмонхона Жюль Верннинг Propeller Island романи шарафига шундай номланган.

Фото: Google Photos

Тобут — Propeller Island City Lodge мижозларига таклиф этиладиган ягона «қулайлик» эмас. Айтайлик, ўткир ҳиссиёт ишқибозлари гильотина остида ёки шер қафасида тунаб қолиши мумкин. Тўғри, улар ҳақиқий эмас — қафас ичида шер йўқ, гильотина эса тегишли шакл берилган чироқдан бошқа нарса эмас.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.