Daryo

Фото: «Ангрен—Поп» темирйўлининг ишга туширилиши

Ушбу темир йўлнинг фойдаланишга топширилиши йилига 10 миллион тонна халқ хўжалиги юкларини ташиш, дастлабки йилда эса 600 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имконини яратади

1 дақиқа ўқиш52 392 кўришлар0 изоҳ0
Foto: O‘zA

22 июнь куни Тошкентдаги «Ўзекспомарказ»да «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўли ва мазкур улкан лойиҳа доирасида қурилган туннелнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин иштирок этгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Фото: ЎзА

Тантанали маросим очилиши доирасида «Ўзекспомарказ»даги тадбир иштирокчилари билан Қамчиқ довонида янги электрлаштирилган темир йўл тармоғининг ишга туширилиши муносабати билан йиғилган мутахассислар ўртасида тўғридан-тўғри телекўприк ўрнатилди.

Фото: ЎзА

Дастлабки поезд узунлиги 19,2 километрлик ер ости йўлини 16 дақиқаю 30 сонияда босиб ўтди. Чина Раилwай Туннел Group компанияси раиси Юй Баолин ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раматов «Ангрен—Поп» электрлаштирилган темир йўли фойдаланишга топширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 18 июндаги «‘Ангрен—Поп’ электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Қамчиқ довони бўйлаб узунлиги 123,1 километрни ташкил этадиган янги темир йўл ҳамда ушбу лойиҳа доирасида узунлиги 19,2 километрдан иборат бўлган темир йўл туннели қурилди.

Фото: ЎзА

Мазкур улкан қурилишни амалга ошириш мақсадида жами 1 миллиард 633,7 миллион долларлик маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда туннелдан ташқари ишларни амалга ошириш учун жами 810 миллион долларлик маблағ ўзлаштирилди.

Фото: ЎзА

Таҳлилларга кўра, ушбу темир йўлнинг фойдаланишга топширилиши йилига 10 миллион тонна халқ хўжалиги юкларини ташиш, дастлабки йилда эса 600 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имконини яратади.

Фото: ЎзА

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар