«Вокруг света» нашри дунёнинг турли бурчакларида чиройли деб ҳисобланадиган саккиз қизнинг суратини эълон қилди
2 дақиқа ўқиш31 688 кўришлар0 изоҳ0
«Вокруг света» нашри дунёнинг турли бурчакларида чиройли деб ҳисобланадиган саккиз қизнинг суратини эълон қилди.
Камбоджа
Фото: «Вокруг света»
Камбоджанинг энг гўзал қизлари — апсарлар, яъни шу номли қадимий рақс усталари. Камбоджада раққоса бўлиш ҳозир ҳам нуфузли касбдир. Рақс санъатини қизлар махсус мактабларда ўрганади.
Лаос
Фото: «Вокруг света»
Лаос қишлоқ ва шаҳарларида йилда бир марта етти гўзал — Кабинлафома руҳи «қизлари» танланади. Уларни шаҳар бўйлаб аравада айлантиришади. Қизларнинг соч турмаги Будда бошидаги қавариқ рамзини билдиради.
Эфиопия
Фото: «Вокруг света»
Эфиопиянинг бодилар қабиласи гўзаллари сочини тарашлаб олади, бунда бошда турли нақшлар яратилади. Бироқ уларнинг асосий безаги — танасидаги қавариб чиққан чандиқлар. Улар терини тиғ билан кесиб, ҳосил бўлган яранинг ичига кул ва тупроқ солиш орқали яратилади.
Ҳиндистон—Покистон
Фото: «Вокруг света»
Ҳинд-арий қабилаларидан келиб чиққан дрокпа халқи аёлларининг анъанавий кийими — пашмина (юпқа чарм) ва эчки териси. Гўзалларнинг ғурури эса авлоддан авлодга ўтадиган перак бош кийимидир.
Намибия
Фото: «Вокруг света»
Химба халқи аёллари сонига ип боғлаб, бутун баданига қизил паста суриб юради. Бундай пастадан улар мураккаб соч турмаклари яратишда ҳам фойдаланади.
Россия
Фото: «Вокруг света»
Деярли ҳар бир бурят қизда анъанавий либос бор, уни байрам кунлари кийишади. Бурятлар наздида соч одамнинг ҳаётий энергияси манбаидир. Уни йирик безаклар таққан ҳолда ҳимоя қилишади.
Япония
Фото: «Вокруг света»
Окинава аёллари анъанавий нутибана рақси туфайли жозибадорлигини узоқ вақт сақлаб қолади. Нутибана раққосаларини ноодатий либослари орқали таниб олиш мумкин. Улар ханагаса деб аталадиган катта шляпа кияди, у гибискус гули шаклида ясалган.
Панама Республикаси
Фото: «Вокруг света»
Панамалик аёллар ғурури — польера анъанавий либоси. Унинг нархи бугунги кунда бир неча минг долларгача етиши мумкин. Гўзаллар сочини эса пайнетас-де-балькон —тошбақа косасидан тилла пластина қоплаб ясалган гулчамбар безаб туради.