Daryo

Тошкент шаҳрида 2 балли ерости силкинишлари сезилди

Тошкент вақти билан 20 ноябрь, жума куни соат 9:46 да Қирғизистон ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила юз берди

1 дақиқа ўқиш18 532 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент вақти билан 20 ноябрь, жума куни соат 9:46 да Қирғизистон ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила юз берди. «Тошкент» марказий сейсмостанциясидан «Дарё»га маълум қилишларича, зилзила маркази Тошкент шаҳридан 355 километр шарқда жойлашган.

Фото: Flickr

Қирғизистонда юз берган зилзила натижасида Тошкент ва Фарғона шаҳарларида Рихтер шкаласи бўйича 2 балли, Андижон шаҳрида эса 3 балли ерости силкинишлари сезилди.

Маълумот учун, 17 ноябрь, сешанба куни оқшомида Қирғизистоннинг Ўш шаҳри яқинида 5,7 магнитудали зилзила юз берган, натижада Тошкент шаҳрида Рихтер шкаласи бўйича 2,5—3 балли ерости силкинишлари сезилган эди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар