Daryo

Ўз стартапингизни яратиш учун 5 та сабаб

Стартапни «Америка баландликлари» аттракциони билан қиёслаш мумкин — завқ бағишлайди, олдиндан каромат қилиб бўлмайди, адреналинга бой

1 дақиқа ўқиш9 175 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Стартапни «Америка тепаликлари» аттракциони билан қиёслаш мумкин — завқ бағишлайди, нима бўлишини олдиндан билиб бўлмайди, адреналинга бой.

Фото: «Дарё»
Қуйида ўз лойиҳангизни бошлаш учун баъзи сабабларни келтирамиз:
  1. Сизда бизнес ғояси бор ва ушбу ғоя сизни қизиқтириб қўйган. Сиз барқарор ишингизни ташлаб, лойиҳангизни ривожлантиришни бошлашга тайёрсиз. Сизга яхши мотивация ва муваффақиятга ишонч керак!
  2. Сиз ҳеч кимга бўйсунмаган ҳолда ўз-ўзингиз учун жавоб берасиз. Барча масъулият — фақат ўзингизда. Сиз стартапда қиладиган барча нарса ё узил-кесил муваффақиятга, ё бўлмаса бизнеснинг бутунлай барбод бўлишига олиб келади. Ёлланма ходим бўлиб ишлаш бошқа, раҳбарлик қилиш бошқа.
  3. Янги билимлар оласиз. Стартапда ишлаш сизга янги кўникма ва маҳоратларга эга бўлиш, аввал ўйлаб кўрмаган нарсаларни ўрганиш мажбуриятини юклайди. Кўп вазифаларни ўзингиз бажаришингизга тўғри келади.
  4. Инновацияларнинг қоқ марказида бўласиз. Сиз ўз ишига қизиққан ташаббускорлар жамоасида ишлайсиз.
  5. Стартап анча тез даромад келтира бошлайди. Ишлаб чиқаришда, масалан, зиёнсизлик нуқтасига чиқиш учун йиллаб ишлаш керак. Технологик стартапларда «ўлим водийси» даври анча қисқа. Лойиҳа ёки муваффақият қозонади, ёки йўқ.
Шундай қилиб, стартап — тадбиркорлик карьерасини ривожлантиришда мукаммал босқич. Сиз ўз бизнесингизни яратиш бўйича катта тажрибага эга бўласиз. Ҳатто, биринчи лойиҳангиз муваффақият қозонмаса ҳам — ҳечқиси йўқ, кейингиси албатта омадли бўлади.

Мақолани тайёрлашда қуйидаги манбадан фойдаланилди: http://lifehacker.ru/2014/09/25/5-prichin-porabotat-v-startape/

Лойиҳа «Дарё» ва StartupFactory.uz томонидан ишга туширилган.

juhu

kxjc

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.