Daryo

Юнусобод туманидаги гаражларнинг биридан илон чиқди

Facebook’га жойлаштирилган илон ҳақидаги постда фойдаланувчилар бу рангдор чипор илон экани, инсон учун хавфли саналмаслигини айтиб, уни ўлдириш ножоизлигини қайд этган

1 дақиқа ўқиш25 387 кўришлар0 изоҳ0
Foto: facebook.com

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўз гаражидан илон топди. Бу ҳақда у Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳида хабар қолдирган.

Фото: Facebook / Potrebitel.uz

Хабар муаллифининг қайд этишича, илон қочавериб, охири чарчаб, ғужанак бўлиб олган. Хабарга илова қилинган суратда илонни айнан шу ҳолатда кўриш мумкин.

Facebook’га жойлаштирилган илон ҳақидаги бу пост қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган, аксарият фойдаланувчилар «илонли гараж» қайси туманда жойлашганига қизиққан.

Бир гуруҳ фойдаланувчилар эса бу рангдор чипор илон экани, инсон учун хавфли саналмаслигини айтиб, уни ўлдириш ножоизлигини қайд этган. Хусусан, бир фойдаланувчи илонни тутиб, Чирчиқ дарёси атрофига қўйиб юбориш кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги хонадонларнинг биридан илон чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар