Daryo

Қўрғонтепадаги Мурувват уйида «Ошга марҳамат» танлови ўтказилди

Ҳакамлар ҳайъати таркибида профессионал ошпазларнинг ҳам мавжудлиги танловнинг нақадар жиддий ўтказилганидан далолат беради

1 дақиқа ўқиш8 364 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi

Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» интернат-уйида карнай-сурнайлар ва байрамона шукуҳ остида «Ошга марҳамат» танлови ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Танлов муассаса тарбиячилари ўртасида ўтказилиб, иштирокчилар таом тайёрлаш, дартурхон безатиш, карвинг санъати бўйича ўзаро беллашди.

Фото: Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Ҳар бир иштирокчининг дастурхони ўзига хос салатлар, пишириқлар ва мевалар гулдастаси билан безатилди.

Фото: Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Ҳакамлар ҳайъати таркибида профессионал ошпазларнинг ҳам мавжудлиги танловнинг нақадар жиддий ўтказилганидан далолат беради.

Фото: Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги

Тадбир сўнгида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар