Daryo

Термизда 3—3,5 магнитудали зилзила юз берди

Соат 15:05 да эпицентри Тошкентдан 560 километр жанубда — Афғонистон ҳудудида бўлган 6 магнитудали зилзила қайд этилди

1 дақиқа ўқиш14 416 кўришлар0 изоҳ0

2015 йил 10 август куни Тошкент вақти билан соат 15:05 да эпицентри Тошкентдан 560 километр жанубда — Афғонистон ҳудудида бўлган 6 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда «Тошкент» марказий сейсмостанцияси «Дарё»га маълум қилди.

Фото: flickr.com

Зилзила таъсири Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган: Тошкентда 2 балл, Андижонда 2 балл, Фарғонада 2 балл, Шоҳимардонда 3 балл, Самарқандда 2 балл ва Термизда 3—3,5 балл. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ер силкиниши таъсири билингани ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этилишича, зилзила ўчоғи ердан 243 километр чуқурликда бўлган. Ер силкиниши эпицентри координатлари 36,65 даража шимолий кенглик, 70,46 даража шарқий узунлик эканлиги айтилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар