Daryo

Тошкентда оммавий тўполон уюштирган ўсмирлар қўлга олинди

Мудҳиш ҳодисада қатнашганлар асосан 1994—1998 йилларда туғилган ўсмирлардир

1 дақиқа ўқиш126 152 кўришлар0 изоҳ0
Foto: uz24.uz

Тошкент шаҳри Шифокорлар шаҳарчасида оммавий тўполон уюштирган тўппончали ўсмирлар қўлга олинди, деб хабар бермоқда «1news.uz».

Фото: uz24.uz

«Ҳуқуқ» нашри хабар беришича, келишмовчилик шу ҳудуддаги «Офарин» ресторанида ўтган тўй пайтида юз берган. Дастлаб икки гуруҳ ёшлар пичоқ, дубинка ва таёқ билан ким кучли эканини аниқлашга уринган. Кейинги тўқнашувда эса ўсмирлар пневматик тўппонча, пичоқ, бензин ёрдамида тайёрланган тез ёнувчи аралашма воситасида бир-бирига ҳамла қилган.

Ур-тўполон пайти ўсмирлардан бири жиддий жароҳатланган, шифокорлар оғир аҳволдаги йигитнинг ҳаётини сақлаб қолган. Қайд этилишича, жамиятдаги тартибни менсимай, шафқатсизлик ва одам ўлдиришга қасд қилган ўсмирлар тезкор тадбирда қўлга олинган.

Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Жасур Охунов айтишича, мудҳиш ҳодисада қатнашганлар асосан 1994—1998 йилларда туғилган ўсмирлардир.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар