Ўзбекистон мобил операторлари 1 август куни соат 8:30 дан 13:30 гача SMS, MMS ва GPRS хизматларини вақтинча ўчиради. Ҳозирча бу ҳақда Beeline компанияси маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Ҳар йили шу куннинг айни шу вақтларида юқоридаги хизматларда қайд этиладиган узилишлар профилактика ишлари ўтказилиши билан изоҳланади. Телефон орқали сўзлашиш хизмати эса тўхтовсиз ишлайди.
1 август куни Ўзбекистондаги барча олий оқув юртларида кириш имтиҳонлари учун тест синовлари ўтказилади.








