Daryo

«Янги нигоҳ» видеороликлар танлови эълон қилинди

Танловга ижодий ишлар 2015 йилнинг 1 сентябрига қадар «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман ва шаҳар кенгашларида қабул қилинади

1 дақиқа ўқиш10 236 кўришлар0 изоҳ0
Foto: videotanlov.uz

Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбектуризм» Миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси, «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда «Яниг нигоҳ» видеороликлар танлови эълон қилинди, деб хабар беради «ЎзА».

Фото: videotanlov.uz
Танлов қуйидаги мақсадларда уюштирилмоқда:
  • Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳияти, жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш;
  • медиамаҳсулотларнинг кенг тарқалган тури – видеороликлар ёрдамида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;
  • ёшларда Ўзбекистондаги бунёдкорлик ва янгиланишларга нисбатан фахр туйғуларини шакллантириш;
  • миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда келажак авлодларга етказиш;
Танловга ижодий ишлар 2015 йилнинг 1 сентябрига қадар «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман ва шаҳар кенгашларида қабул қилинади.

Батафсил маълумотларни www.videotanlov.uz сайтидан олиш мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар