Daryo

Ўзбекистон ЮНКТАДнинг электрон савдо индексида 78-ўринни эгаллади

Рейтингда Люксембург, Норвегия ва Финландия дастлабки ўринларни эгаллаган

1 дақиқа ўқиш7 286 кўришлар0 изоҳ0
Foto: marketingland.com

ЮНКТАД ташкилотининг B2C (корхона − истеъмолчи) электрон савдоси бўйича янги индексида 130 мамлакат орасида Ўзбекистон 78-ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда UzDaily.

Фото: marketingland.com

Ҳисоботга кўра, 100 фоиз аҳоли ўз уйида почта жўнатмаларини қабул қилиш имкониятига эга. ЮНКТАД 2011 йил маълумотлари бўйича қайд этишича, Ўзбекистон аҳолисининг 3,4 фоизи кредит карталарига эга. Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 36,5 фоизни ташкил этиши, 1 миллион кишига 35,3 та хавфсиз сервер тўғри келиши маълум қилинган.

Рейтингда Люксембург, Норвегия ва Финландия дастлабки ўринларни эгаллаган. Ривожланаётган мамлакатлардан Жанубий Корея, Гонконг ва Сингапур етакчилар қаторига кирган. Харидларнинг умумий ҳажми бўйича эса аҳолиси кўп мамлакатлар, жумладан Хитой, Бразилия ва Россия етакчилик қилмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар