Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди.

Унга кўра, учрашувда мамлакатларда ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилган.

“Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровга самимий қабул ва очиқ ҳамда ишончли руҳда ўтган мазмунли учрашув учун миннатдорлик изҳор этаман.
Учрашувда халқларимизни ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тараққиёт ва фаровонликка интилиш бирлаштираётгани алоҳида таъкидланди. Мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан энг яқин қўшни ва стратегик ҳамкор сифатида муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади.
Чегара масалалари бўйича муваффақиятли келишувлар, миллий ID ҳужжатларини ўзаро тан олиш, қўшма корхоналар ҳамда Қамбарота ГЭС-1 ва Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли каби йирик умумий лойиҳалар бунинг яққол тасдиғидир.
Учрашувда мамлакатларимизда ўтказилаётган ‘Заковат’ интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилди. Бу лойиҳа ёшларимиз ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган жуда самарали ташаббус сифатида қайд этилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистонни асрлар давомида шаклланган қардошлик ва қўшничилик ришталари бирлаштириб туради. Биз уларни қадрлаймиз ва келгусида янада мустаҳкамлаймиз”, дейди Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева Заед инсоният биродарлиги мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзолари таркибига киритилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)