Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 7 май куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Чилонзор тумани: “Қатортол” ҳамда “Катта Дўмбиробод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Миробод тумани: “Баратхўжа” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани: “Ижодкор”, “Алишеробод”, “Геофизика”, “Геологлар”, “Сарбон”, “Темурийлар”, “Чингелди” ҳамда “Иқтидор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилди.
Изоҳ (0)