Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Фурқат кўчасида 5 май куни, соат 12:50 ларда иккита автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчилар, 1989 йилда туғилган О.Т. бошқарувида бўлган Tesla русумли автомашинаси ва 1996 йилда туғилган Х.А. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)