Қорақалпоғистон Республикасида соат 19:00 ҳолатига кучли шамол ва ёмғир туфайли айрим электр қурилмаларда носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунинг натижасида Беруний, Амударё, Чимбой, Қўнғирот ва Кегейли туманлари истеъмолчилари қисман (жами 3 750 та) электр таъминотидан узилган.
Шунингдек, соат 19:48 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли “Л-П-Ю-2” кабел тармоғида қисқа туташув содир бўлган.
Бунинг натижасида Чилонзор ва Яккасарой туманлари истеъмолчилари қисман (жами 1 250 та) электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
“Носозликлар қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, – дейилади хабарда.
Изоҳ (0)