Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Испания – Германия (2:1) учрашувида асли ўзбекистонлик бўлган футболчи иштирок этди.
Учрашувнинг 90-дақиқасида Германия терма жамоаси таркибида “Штутгарт” ҳимоячиси Вальдемар Антон майдонга тушди. Футболчи асли ўзбекистонлик ҳисобланади. У Олмалиқ шаҳрида (Тошкент вилояти) туғилган. Бу унинг Германия терма жамоасидаги тўртинчи ўйини. Футболчи март ойида немислар миллий жамоасида дебют қилган.
Гуруҳ ўйинларида майдонга тушмаган футболчи, чемпионатда Дания билан ўйиннинг 88-дақиқасида ўз дебютини ўтказди. Германия терма жамоаси мусобақа билан хайрлашган учрашувда ҳам футболчи сўнгги дақиқаларда таркибга қўшилди.
Маълумот учун, Евро—2024 чорак финалида Германия терма жамоаси Испанияга қўшимча бўлимларда имкониятни бой берди. Испанияликлар 119-дақиқада ғалаба тўпини киритди. Ярим финалда Испания Португалияни мағлуб этган Франция билан ўйнайди.
Изоҳ (0)