Футбол бўйича Европа Чемпионатининг ярим финалида Испания ва Франция терма жамоалари 9 июль, сешанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Рандал Коло-Муани Мбаппенинг узатмасини голга айлантирди. 21-дақиқада Ламин Ямал супер гол билан ҳисобни тенглаштирди.
Орадан 4 дақиқа ўтиб, Дани Олмо испанларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бўлим 2:1 ҳисобида испанлар фойдасига ҳал бўлди.
Иккинчи бўлимда эса дарвозалар ишғол этилмади ва якунда Испания 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа де ла Фуэнте шогирдлари финалга йўл олди.
Иккинчи ярим финал баҳсида Англия Нидерландия билан тўқнаш келади. Улар ўртасидаги учрашув 10 июлдан 11 июлга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
Евро—2024
Ярим финал
9 июль, сешанба
Испания – Франция 2:1
Голлар: 0:1 – 8 Коло-Муани, 1:1 – 21 Ямал, 2:1 – 25 Олмо.
Испания: Унаи Симон, Навас (Вивиан, 58), Начо, Лапорт, Кукуреля, Фабиан Руис, Родри, Олмо (Мерино, 76), Уильямс, Ямал, Мората (Ойарсабаль, 76).
Франция: Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 62), Рабьо (Камавинга, 62), Тчуамени, Дембеле (Жиру, 79), Мбаппе, Коло-Муани (Барколя, 63).
Огоҳлантиришлар: Навас (14), Тчуамени (60), Камавинга (89), Ямал (90+1).
Изоҳ (0)