Европа чемпионати биринчи ярим финалини бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди.
Евро—2024 мусобақасининг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Испания — Франция баҳсини Европа Чемпионлар Лигаси финалида ишлаган словениялик Славко Винчич бошқаради.
Винчичга ҳамюртлари Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич ассистентлик қилади. Иван Кружляк (Словакия) тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди.
ВАР арбитри сифатида Нейс Кайтазович (Словения), унинг ассистентлари – Паоло Валери ва Массимилиано Иррати (Италиядан) ишлайди.
Изоҳ (0)