• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    Суткалаб навбат, пул сўрашлар, имтиёзли ўтиш: Навоий чегара божхона постидан репортаж

    Кеча, 2025 йилнинг 4 июнь куни ижтимоий тармоқлар, шунингдек, “Газета” нашрида ҳам Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида юзлаб автомобиллар тўпланиб қолгани, ҳайдовчилар ҳукуматдан ёрдам сўраётгани хабар қилинди. Нашр журналисти билан суҳбатда бўлган ҳайдовчилар Ўзбекистонга келиш учун бир суткадан ортиқ навбатда тураётгани, Қозоғистон томонидаги номаълум шахслар ҳайдовчилардан пул талаб қилаётганини ҳикоя қилиб берганди.

    “Дарё” журналисти ҳам вазиятни ўрганиш мақсадида Навоий чегара божхона пости (халқ тилидаги “Қоплонбек” пости)да бўлиб, чегарадан ўтган ҳайдовчилар ва йўловчиларни суҳбатга тортди.

    Фото: “Дарё”
    Бугун соат 9:00 да (4 июнь санаси назарда тутилмоқда — таҳририят изоҳи) чегарага келдим. 10 минг рубль сўрашди. Бердим ва соат 14:00 да Ўзбекистонга кирдим. Ичкарида жудаям машина кўп эди. Шу сабаб кутиб ўтиришни истамадим, дейди исми сир қолишини сўраган суҳбатдош.
    Фото: “Дарё”

    Яна бир суҳбатдош чегарадан тезроқ ўтиш учун Қозоғистон томондан эканини айтган фуқаро кийимидаги шахсга 15 минг рубль берганини, шу сабаб қийналмасдан тезроқ ўтишга муваффақ бўлганини айтмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Ичкарида 3 та катта “стоянка” бор. Барчаси машиналар билан тўлган. Унча машинадан ўтиб, навбат тегишини куцам, икки сутка қолишимга тўғри келар эди. Шу сабаб 15 минг рубль бериб, тезроқ ўтишга мажбур бўлдим. Қолаверса, пул сўраб, ҳайдовчилардан манфаат кўраётганлар атайлаб сунъий тирбандликни юзага келтиради. Ҳайдовчилар бундай пайтда пул беришга мажбур бўлади, дейди у.

    Фото: “Дарё”

    Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган сурхондарёлик суҳбатдошнинг айтишича, уларни олиб келаётган автомобиль икки суткадан бери (3—4 июнь кунлари назарда тутилмоқда — таҳририят изоҳи) чегарадан ўтолгани йўқ.

    Фото: “Дарё”
    Мен 10 дақиқада ўтдим. Пиёдалар учун ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо бизни Россиядан олиб келаётган машина икки суткадан бери чегарада қоляпти. Ҳалигача ўтолмади. Биз эса чегарадан ўцак-да, уйга кетолмай ўтирибмиз. Агар чегарада шундай вазият эканини билганимизда, “Қоплонбек” постигача машина гаплашиб, буёғига яна бошқа машинада кетар эдик, дейди суҳбатдош.
    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган ҳайдовчининг айтишича, у 18 соатда чегарада ўтган.

    Фото: “Дарё”
    Тўғри, пул сўрашяпти. Аммо мен нега уларга пул беришим керак? Ҳеч кимга бир сўм ҳам бермай, 18 соат деганда навбатдан ўтиб, Ўзбекистонга кирдим. Ичкари жудаям тартибсиз ва ҳеч ким назорат қилмаяпти. Шу сабаб икки суткадан бери навбат кутиб ётган ҳайдовчилар ҳам бор, дейди у.
    Фото: “Дарё”

    Яна бир йўловчи уларни Ўзбекистонга олиб келаётган ҳайдовчи эса 30 минг рубль пул беришга ҳам тайёр бўлиб, навбатда турмаслик учун навбатсиз чегарадан ўтказиб қўядиган одам излаганини, аммо имконини қилолмаганини айтмоқда.

    Фото: “Дарё”
    Ҳайдовчимиз 30 минг рубль беришга ҳам тайёрман, фақат чегарада кўп қолиб кетмай, тезроқ уйга қайтишимиз керак, деб навбатсиз ўтказадиган одам излади. Тополмадим, деб қайтди. Икки сутка деганда зўрға чегарадан ўтдик, дейди исмини сир тутган йўловчи.
    Фото: “Дарё”

    Яна бир ҳайдовчи машинада фарзандининг тоби қочиб қолганини, иссиғи чиқиб, безовта бўлгани учун навбатсиз киритишганини, бироқ бунинг учун ҳам олти соатдан ортиқ вақт сарфлаганини ҳикоя қилиб берди.

    Фото: “Дарё”
    Фарзандимизнинг бетоблиги, иссиғи чиқаётганини айтиб, масъуллардан ёрдам сўрадик. Имтиёзли равишда ўтдик. Аммо бунга ҳам олти соат вақт кетди, дейди у.
    Фото: “Дарё”

    Журналистга 3 июнь кундаги ҳолат ҳақида гапириб берган йўловчининг атйишича, 4 июнда вазият анча яхшиланган.

    Фото: “Дарё”
    Катталар келишди, шекилли, бугун, 4 июнь куни вазият анча яхшиланди. Кеча бу ерлардан юриб бўлмасди. Ичкарида машиналар кўплиги ва уларнинг чиқишдаги тирбандлиги бўлса, ташқарида ўша машиналарни кутаётган йўловчиларнинг тирбандлиги юзага келганди, дейди суҳбатдош.
    Фото: “Дарё”

    Божхона қўмитаси ахборот хизматининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида 4 июнь куни соат 20:25 да “Навоий” чегара божхона постида тирбандлик тўлиқ бартараф этилган.

    Фото: Божхона қўмитаси

    Қўмита масъулларининг ёзишича, 4 июнь куни “Навоий” чегара божхона постида Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматлари масъулларининг сайёр учрашуви бўлиб ўтган.

    Фото: Божхона қўмитаси
    Фото: Божхона қўмитаси
    Томонлар асосий эътиборни шу кунларда ўзбек-қозоқ чегара ўтказиш пунктларида кузатилаётган енгил автотранспорт воситалари тирбандлигини тезкор бартараф этишга қаратишди. Минтақа давлатлари ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик ҳамкорлик ва ташқи савдо алоқаларининг кенгайиши натижасида сўнгги беш йилда иккала давлат ўртасида ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ҳамда йўловчилар сони икки баробарга ошган, дейилади қўмита ахборот хизмати тарқатган маълумотда.
    Фото: “Дарё”

    Қўмитанинг маълумот беришича, “Навоий” чегара божхона пости орқали суткасига 40 минг нафарга яқин фуқаролар ва 2 мингга яқин енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланмоқда.

    Фото: “Дарё”
    Томонлар тирбандликни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида қўшимча куч ва воситаларни сафарбар этишга келишиб олишди. Шунингдек, “Навоий” чегара божхона постида чиқиш йўналишида енгил автомобиллар ҳаракати камлиги сабабли ушбу йўналиш орқали Ўзбекистонга киришдаги енгил автомобилларнинг (реверсив) ҳаракати йўлга қўйилди. Кўрилган чоралар натижасида 4 июнь соат 20:25 ҳолатига кўра, ҳозирда мазкур постда тирбандлик тўлиқ бартараф этилди, дейди масъуллар.

    5 июн, 14:11   Изоҳ (0)   2482
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Божхона#Навоий чегара божхона пости#муаммо#машина#мурожаат#тадбир

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.