• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё” кундалигида 7 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 7 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Туркияда содир бўлаётган зилзила ва унинг кўпайиб бораётган қурбонлари

    Туркиядаги фалокатли зилзила қурбонлари сони 3 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Milliyet газетаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига таяниб хабар бермоқда. Бундан ташқари 20 мингдан ортиқ киши жабрланган. Айни вазиятда дунёнинг 65 давлати Анқарага ёрдам таклиф қилди.

    Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатда зилзиладан жабр кўрганлар ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Сурияда 764 киши ҳалок бўлган, 1 448 киши жароҳатланган. Шу билан бирга, Аl Arabia телеканали Сурияда 1,4 мингдан ортиқ қурбонлар ҳақида ёзмоқда.

    Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, 7 февраль куни, Тошкент вақти билан 08:13 да Туркиянинг марказий қисмида 5,3 магнитудали янги зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри Анқарадан 43 км, Бесни шаҳридан 13 км узоқликда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда.

    Туркия фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам 5,3 магнитудали зилзила ҳақида хабар берган.

    Эслатиб ўтамиз, 6 февраль тонгида Туркиянинг Газиантеп шаҳри яқинида 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари яна бир қанча вилоятларда, шунингдек, Сурия ва Ливанда ҳам сезилган. Маълумот учун шу куни Туркия ва яна 6 давлатда қатор зилзилалар қайд этилди.

    Икки томонга бўлинаётган Швейцария, Украинага қурол етказиш мамлакат фаровонлигига рахна соладими?

    Reuters агентлигининг маълум қилишича, Швейцария Украинага қурол етказиб бериш масаласида бетарафликдан воз кечишга яқин турибди. 

    Агентликнинг таъкидлашича, мамлакат Германия ва Даниянинг сўровини рад этганидан кейин унга босим кучайган. Айни вазиятда Европа Иттифоқи мамлакатлари Берндан қурол-яроғ реекспорт қилишга қўйилган тақиқнинг юмшатилишини истайди. 

    Швейцария ҳозирги пайтда ҳарбийларга қурол жўната олмайди. Бундан ташқари, мамлакат Украина ва Россияга нисбатан алоҳида-алоҳида қурол эмбарго киритган.

    Швейцария парламентларининг бу борадаги фикрлари иккига бўлинган. Мамлакатнинг ўнг марказчи Эркин демократик партияси етакчиси Терри Буркарт Киевга қурол етказиб беришдан бош тортиш Москвани қўллаб-қувватлашни англатишини айтди. “Биздаги вето ҳуқуқи бошқаларнинг Украинага ёрдам беришига тўсқинлик қилмаслиги керак”, — дейди у.

    Сотомо томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакатдаги сайловчиларнинг 55 фоизи Украинага қурол-яроғ реекспорт қилинишигаъ рухсат бериш тарафдори. 

    Шу билан бирга, Швейцария Халқ партияси депутати Девид Субербюлер қуролли тўқнашувда иштирок этаётган давлатга қурол жўнатишига рухсат бериш Швейцариядаги “тинчлик ва фаровонлик пойдеворини йўқ қилишини” айтмоқда.

    Украина президенти Европа иттифоқи етакчилари билан учрашади, бу Украинага босқиндан кейин Европага қилинадиган иккинчи сафар

    Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Украина президенти Владимир Зеленскийни 9—10 февраль кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи етакчилари саммитида шахсан иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда Мишелнинг вакили Баренд Лейц Twitter’да маълум қилди.

    “Хавфсизлик нуқтаи назаридан, бошқа маълумотлар берилмайди”, — деган вакил.

    Агар Зеленский Брюсселга келса, бу унинг Украинага кенг миқёсли босқиндан кейин, мамлакатдан ташқарига иккинчи сафари бўлади. Уруш бошланганидан бери унинг ягона хорижий ташрифи 2022 йил декабрь ойида Вашингтонга бўлган. Ўшанда Зеленский АҚШ президенти Жо Байден билан учрашган ва Конгресснинг қўшма йиғилишида нутқ сўзлаган.

    Financial Times Украина президентининг Брюсселга ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан бекор қилиниши мумкинлигини таъкидлади, буни Зеленскийнинг ўзи ўтган ҳафта журналистлар билан суҳбатда ҳам айтиб ўтганди.

    Ўрта Чирчиқ туманидаги умумтаълим мактабини хусусий мактабга айлантирилиши атрофидаги можаролар ва кутилаётган ечим

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги 20-мактаб президент мактабига айлантирилгани, маҳаллий аҳоли фарзандлари бошқа ҳудуддаги мактабга мажбурий тарқатилгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент вилояти ҳокимлиги мазкур муаммога муносабат билдирди. 

    Ҳокимликнинг расмий хабарида, ушбу умумтаълим мактаби туман ҳокими қарори асосида тугатилгани ва бино ихтисослаштирилган мактабга айлантирилгани айтилган. Таъкидлашларича, 20-мактаб ўқувчилари мактаб биноси ҳудудидан 1 км узоқликдаги 49-мактабга жойлаштирилган.  

    Расмий хабарда қўшимча қилинадики, шу йил туман инвестиция дастури доирасида “Тараққиёт” маҳалласи учун алоҳида мактаб биноси қурилиши режалаштирилган.

    Вилоят ҳокими топшириғи билан туман ҳокими Ихтиёр Қосимов ва вилоят ҳокимининг матбуот котиби аҳоли билан учрашди. Ота-оналарга ҳолат бўйича тушунтириш берилди”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

    “Ота-оналар эса бундан норози, яқинда 12 ёшли ўқувчи қиз билан содир бўлган мудҳиш воқеа уларни қўрқитиб қўйган. Шу сабабли 400 нафарга яқин ўқувчи айни пайтда мактабга бормаяпти”, — дейилади бу ҳақдаги хабарлардан бирида.

    07.02.2023, 22:04   Изоҳ (0)   6131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил кучлари 17 ёшли фаластинлик ўсмирнинг юзига ўқ узди

    07.02.2023, 21:25

    Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж

    07.02.2023, 20:32

    Суриядаги зилзиладан кейин ИШИД жангарилари қамоқдан қочиб кетди

    07.02.2023, 20:19

    Рамзан Қодиров Украинадаги уруш қандай тугашини прогноз қилди

    07.02.2023, 19:34

    “Украина ўзининг қуроллари билан Россияга зарба бера олади” — Украина расмийси

    07.02.2023, 19:04

    Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?

    07.02.2023, 18:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.