Марказий банк Ўзбекистонда август ойи учун омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди.
Унга кўра, августда жисмоний шахслар учун ажратилган омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси аввалги ойга нисбатан 0,2 фоизга ўсган ва 21 фоизни ташкил қилган.
Компанияларга ажратилган омонатлар фоизи эса июлга нисбатан 0,1 фоизга тушиб, ўртача 17,1 фоиз бўлмоқда.
Август ойида жисмоний шахсларга ажратилган омонатларнинг ўртача фоизи йил бошидан бери энг юқори даражани қайд этган.
Шунингдек, жисмоний шахслар учун чет эл валютасидаги омонатларнинг ўртача фоиз ставкаси ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга ўсиб, 4 фоизга етган. Компаниялар учун эса бу кўрсаткич 0,9 фоизга пасайиб, 3 фоиз бўлиб турибди.
Аввалроқ Ўзбекистон банкларида таклиф этилаётган доллардаги омонатлар ҳақида маълумот берилган эди.
Изоҳ (0)