«Реал» ҳимоячи Серхио Рамоснинг клубни тарк этганини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Мадрид клуби расмий сайти футболчининг хайрлашув матбуот анжумани 17 июнь куни бўлиб ўтишини маълум қилди. Унда клуб президенти Флорентино Перес ҳам иштироки этади.

Шу тариқа «Реал» ва Рамос узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг янги шартнома борасида келиша олмади. Шу тариқа «Реал» ва Рамос узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг янги шартнома борасида келиша олмади. Аввалроқ унга «Манчестер Сити» қизиқиш билдиргани ва бир йилга узайтириш имконияти билан 2 йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Испаниялик футболчи Мадрид клубида 2005 йилдан бери тўп суриб келаётганди. У «қаймоқранглилар» билан беш марта Испания чемпионати ҳамда тўрт мартадан Чемпионлар Лигасида ва Испания Суперкубогида ғалаба қозонган.

Ўтган мавсумда 35 ёшли ҳимоячи Ла Лигада 15 та ўйин ўтказди ва 2 та гол урди (иккаласи ҳам пенальтидан).