• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Феодализм ва капитализм ўртасидаги охирги тўсиқ. Француз қироли Луи XVI нинг қатл этилиши ҳақида

    1793 йил 21 январь куни Франциянинг сўнгги абсолют монархи Луи XVI 1789 йилда бошланган Буюк француз инқилоби натижасида қатл этилди. Француз инқилоби инсоният тарихида замонавий босқични бошлаб берган, дунёни модерн асрига олиб кирган, инсон ҳуқуқлари, сиёсий ҳаракатлар сингари тушунчаларни яратган буюк воқеа ҳисобланади. Лекин Луи XVI бироз қаттиққўл ва иродали бўлганида, инқилоб амалга ошмаслиги мумкин эди. Бу ҳолатда инсоният қандай ривожланарди – номаълум. Лекин бугунги модерн асри бўлмаслиги ҳам мумкин эди.

    Луи XVI нинг қатл этилиши.

    Луи XVI нинг қатл этилиши.
    Фото: Wikipedia

    Хўш, Луи XVI қандай қирол эди, нега уни қатл этишди ? Бугунги мақолада «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Остонов бу қирол, унинг ҳаёти, фаолияти ва ўлими сабаблари ҳақида ҳикоя қилади.

    Луи Август 1754 йилнинг 23 август куни Версаль шаҳрида таваллуд топган. Унинг ота-онаси Франция тахти вориси дофин Луи де Франс ва унинг иккинчи хотини Мари-Жозеф де Сакс эди. Луи ёшликдан диний таълим олиб ўсди. Шунингдек, консерватизм принциплари остида тарбияланди. Тиришқоқ Луи ёшлигидан жуда кўп техник илмларга қизиқди. У бўш вақтини қулф ясашга сарфларди. Акаси ва тахт вориси бўлган отаси дофин Луи де Франс вафотларидан кейин расман қирол Луи XV нинг вориси этиб эълон қилинди.

    Луи ва Мария Антуанеттага

    1770 йилда Луи қироллик учун муҳим никоҳни қабул қилди. Шу йили Австрия императори Франсуа I нинг қизи Мария Антуанетта билан оила қурди. Бу пайтда улар 14 ва 16 ёшларда эди.

    Мария Антуанетта.

    Мария Антуанетта.
    Фото: Wikipedia

    Бу никоҳ Франция қироллиги ва Австрия империяси ўртасидаги алоқаларни яхшилаши лозим эди. Шунингдек, икки давлат алоқаларининг яхшиланиши минтақада Англия ва Пруссиянинг Францияга нисбатан тажовузкорона ҳаракатлари тийиб турилишига хизмат қилиши ҳам керак эди. Аммо Австрияга нисбатан адоват юзага чиқа бошлади ва малика етарли ҳурматга лойиқ кўрилмади. Мария Антуанетта эса эри билан биргаликда гилётинада қатл этилди. Уларнинг никоҳидан тўрт фарзанд дунёга келди.

    Ҳукмронлик йиллари

    1774 йилнинг 10 май куни 19 ёшли Луи Август Луи XVI номи билан Франция ва Наварра қироли деб эълон қилинди. Тож кийиш маросими 1775 йил 11 июнь куни Ремс шаҳрида бўлиб ўтди.

    Тахтга тайёр бўлмаган ёш қирол уятчанлик касалига мубтало эди. Давлат ишларидан кўра ов каби кўнгилочар машғулотларни хуш кўрарди. Ҳукмронлигининг илк йилларида давлат чуқур иқтисодий инқироз гирдобига тушиб қолди. Тургот ва Малешерб сингари таниқли вазирлар бўлишига қарамай, аристократия мухолифатига қарши турди.

    Ана шундай шароитда, 1774 йил 17 ноябрь куни парламентни қайта чақириш тўғрисида буйруқ чиқаришга мажбур бўлди. Қарор қабул қилишда ожиз қирол ўрнига муҳим қарорларни бундан буён парламент қабул қиладиган бўлди. Кўрилган иқтисодий ислоҳотлар, солиқ тизимидаги ўзгаришлар, янги савдо ҳамкорлари топиш йўлидаги уринишлар тўсиқларга учради. Бир неча вазир ишдан олинди. Мамлакат оғир инқироз ичида қолди. Шундай шароитда қирол Франциянинг эски обрўсини тиклаш мақсадида ташқи сиёсатда муҳим қарорлар қабул қилишга ҳаракат қилди. Бу йўналишда унинг АҚШдаги мустақиллик урушидаги иштирокини эслаб ўтиш жоиз. 1778 йил 6 февраль куни Францияда бўлиб турган Бенжамин Франклин билан ҳарбий кўмак борасида келишув имзоланди. Бу келишувга мувофиқ, Франция АҚШга ҳарбий кўмак берди. Саройдаги катта харажатларга қўшимча равишда Америкадаги урушга аралашув Франция иқтисодиётини хавфли аҳволга солиб қўйди.

    Луи XVI ва Буюк француз инқилоби

    Мамлакатдаги оғир иқтисодий инқироз сиёсий инқирозни ҳам келтириб чиқарди. Буржуазия ва деҳқонлар солиқ тизимидаги адолатсизлик ҳамда сарой харажатлари ҳаддан кўплигидан норози эди. Парламент аъзолари имтиёзга эга кишиларнинг ҳаёт тарзини ортга суриши мумкин бўлган солиқ тизимидаги ислоҳотни амалга татбиқ қилишни ортга сураверди. Учинчи табақа вакилларининг норозиликлари кучайиб борди. Шундай шароитда, 1789 йил 9 июлда таъсис йиғилиши тузилди. Шунга қарамай, қирол конституциявий монархия тузишдан бош тортди. У имтиёзларни бекор қилишдан, Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларациясини ратификация қилишдан бош тортди. Франция инқилоб ичида қолди. Бошланган норозиликларни жиддий қабул қилмаган қирол бир неча йўқотишларга учради. Инқилобдаги энг муҳим нуқта, шубҳасиз, 1789 йил 14 июлда Бастилия қалъаси қўзғолончилар тарафидан эгалланиши бўлди. Бу ҳужум пайтида 80 нафар парижлик ҳалок бўлди. Қамоқхона бошлиғи ҳам қўзғолончилар томонидан ўлдирилди. Монархия истибдодининг рамзи бўлган қалъа қўлга киритилди. Ушбу сана Франция тарихига миллий байрам куни сифатида кирди.

    Луи XVI.

    Луи XVI.
    Фото: Wikipedia

    Тартибсизликларнинг иккинчи тўлқини шу йилнинг 5–6 октябрь кунлари парижлик аёллар Версаль саройига нон сўраб бориши бўлди. Бир неча минг аёл сарой остонасига норозилик намойишларини ўтказди. Ҳаёт даражаси пасайиши ва яшашнинг қимматлашуви оқибатида қиролдан ўзгаришларни талаб қилишди. Шу кеча қирол шу пайтга қабул қилишни рад этиб келган қарорларни қабул қилди. Қирол Парижга олиб кетилди ва Тюильри саройида ҳибсда ушланди. Версаль саройи эса таланди.

    Қиролнинг ўлдирилиши

    Қирлонинг обрўси мисли кўрилмаган даражада тушиб кетди. 1791 йил 21 июнь куни ҳибсдан қочиб, Мецдаги маркиз Буе армиясига қўшилишни истаган қирол ва унинг оиласи Варен-эн-Аргонда қўлга олинди ва яна Парижга олиб келинди. Халқ эса ўзига нисбатан хиёнат қилинган деб ҳисоблади. Республикачилар кучайиб кетишини истамаган парламент қиролни инқилобга қарши кучлар томонидан олиб қочилган қилиб кўрсатишга эришди. Қирол барча вазифаларидан озод қилинганига қарамай, 1791 йил 14 сентябрь куни Миллий таъсис мажлисида халқ ишончини оқлашга қасам ичди. Аммо бундан буён у Франция қироли эмас, балки французлар қиролига айланди. Ушбу ўзгариш ҳокимият халқ ихтиёрига ўтганини англатар эди.

    Исёнчилар қараб ўтирмади. Улар Тюильри саройига ҳужум қилди. Қирол хиёнатда, армияни тартибсизланстиришда айбланди. 1792 йил 1 августда Францияда чоп этилган бир баёнотда Брунсвик герсоги, Пруссия армияси қўмондони мабодо қирол ҳаётига хавф туғилгудек бўлса, Парижни ер билан яксон қилишини эълон қилган эди. Ғазабга минган исёнчилар Тюильри саройини эгаллаб, қиролни ҳибсга олди. Бу воқеа 1792 йилнинг 10 август куни юз берди. Бир неча ой давом этган суд ишида, малакали адвокатлар ҳимояси остида бўлишига қарамай, у давлатга қарши жиноятда айбланди ва инқилобий трибунал томонидан ўлим жазосига ҳукм этилди.

    1793 йил 21 июнь, тонги соат 10:20 да Луи Капет, Франциянинг собиқ қироли 39 ёшида гилётинада қатл этилди. Қатл ўша пайтдаги Инқилоб, ҳозирги Конорд майдонида амалга оширилди. У миллат хоини сифатида эълон қилинди. Унинг сўнгги сўзлари қуйидагича янгради: «Французлар, мен маъсум ҳолда ўлим топмоқдаман, душманларимни кечираман, истайманки, менинг ўлимим…». Унинг охирги сўзлари ўлимини эълон қилган дўмбира садолари остида қолиб кетди.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    22.01.2020, 17:12   Изоҳ (0)   57594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 16:47

    Тошкентда тез ёрдам кўчада юрак хуружи билан ётган эркак олиб кетмагани юзасидан изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:45

    Италиялик механик дунёдаги энг тор автомобилни ишлаб чиқди (фото)

    Авто | 3 июл, 16:25

    Ўзбекистонда доллар яна пастлади

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:14

    Тоҳир Содиқовдан Жонйгача: Хоразмдаги қовун сайлига қайси юлдузлар ташриф буюради?

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:07

    Нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:48

    Шавкат Мирзиёев Фузулий шаҳрига борди

    Ўзбекистон | 3 июл, 16:06

    Роналду Диогу Жота ва унинг укасининг фожиали ўлимига муносабат билдирди

    Спорт | 3 июл, 16:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.