Британиялик ғаввослар Корнуолл қирғоғи яқинида катталиги одамдек келадиган улкан медузага дуч келди. Лиззи Дейли исмли дайвер медузани суратга олиб, ўзининг Twitter’даги саҳифасига жойлаштирди, деб хабар беради «ТАСС».
«Кеча ‘Ёввойи океан ҳафталиги’ якунланиши муносабати билан Фалмут яқинига шўнғидик ва ушбу улкан бочкасимон медузага дуч келдик», — деб ёзади Дейли.
Mirror нашрининг ёзишича, бочкасимон медузалар Британия сувларида яшовчи энг йирик медуза ҳисобланади. Улар асосан ёз ёки куз фаслларида қирғоқ яқинида пайдо бўлади.
Изоҳ (0)