Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «B» гуруҳида 19 июнь, чоршанба куни 2-тур баҳслари ўтказилади.
Куннинг дастлабки учрашувида Колумбия терма жамоаси Қатар термасига қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 02:30 да старт олади.
Лионель Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоаси эса Парагвай билан баҳсга киришади. Ўйин соат 05:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, қатарликлар гуруҳ босқичининг дастлабки турида Парагвай билан дуранг ўйнаган бўлса (2:2), Аргентина Колумбияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Копа Америка—2019
2-тур баҳлари
19 июнь, чоршанба
«B» гуруҳи
Колумбия—Қатар 02:30
Аргентина—Парагвай 05:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)