Уруш нафақат мамлакатлар тарихида, балки одамлар юрагида ҳам из қолдиради. Қирғинбарот жангларда мардлик ва жасурлик, садоқат ва дўстлик, меҳр ва ўзаро ёрдам ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қадрланади.
Гап фақат инсонлар ҳақида кетмаяпти. Ахир уруш ҳайвонларни ҳам четлаб ўтмайди. Улар ҳам уйини йўқотади, очликка дучор бўлади, қўрқув ва оғриқларни ҳис қилади, баъзи жасур ҳайвонлар эса урушда жанг қилади. Кўп ҳайвонлар аскарлар билан бирга жанг қилган, бошқалари эса инсонларни одам бўлиб қолишига ёрдам берган, қалбини иситган ва руҳий мадад берган.
Ҳайвонлар ҳам фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссасини қўшган. Travel Ask ана шундай расмларни тақдим этди.