2019 йил 2 май куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи С.С. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 23 апрель куни унинг уйи орқа томонида жойлашган боғида ўзаро жанжал сабаб укаси Ҳ.С. уни бош ва танасининг турли жойларига теша билан уриб, жароҳат етказганлигини маълум қилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Натижада С.С. касалхонага ётқизилган. Ҳ.С. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)