Тошкентнинг Юнусобод туманида тиланчилик қилгани учун ушланган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилмайдиган бўлди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Меҳр-мурувват ва инсонийлик тамойилидан келиб чиқиб, шунингдек, Мўътабар Ю.нинг ёшини инобатга олиб, Юнусобод туман ИИБ тергов бўлими томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қайд этилишича, аёл январь ойида худди шу қоидабузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган ва энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жарима солинганди. Аммо у 1 апрель куни Бодомзор кўчасидаги масжид яқинида тиланчилик қилаётганида яна ушланган.
Мўътабар Ю.нинг эри ва 4 нафар вояга етган фарзанди бўлиб, барчаси ишли ва унинг таъминотини уддалашга қодир. Тиланчиликни ўзига хос «хобби»га айлантирган аёл ва унинг яқинлари билан жиддий профилактик суҳбат ўтказилди.
Изоҳ (0)