Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини Россияга етказиб бериш бўйича «яшил йўлак» фаолиятига жалб қилинган назорат пунктлари сонини кўпайтиришни таклиф қилди, дея хабар беради «Подробно».
Бу ҳақда икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг иккинчи йиғилишида муҳокама қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва Россия Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Сергей Левин иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 11 та назорат пунктлари мавжуд. Февраль ойида «Росселхознадзор» Астрахан, Дзержинск, Санкт-Петербург ва Коломнада яна тўртта назорат пунктини очилди.
Ўзбекистон томони маҳсулотлар оқимини ҳисобга олган ҳолда, Ростов вилояти ва бошқаларда бир нечта пункт очишни таклиф қилди.
Тез бузиладиган маҳсулотларни етказиб беришни тезкор бошлаш учун Россия Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари иккала мамлакатнинг тартибга солувчи органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш таклифи билан чиқди. Ўзбекистон ва Россиянинг тегишли идоралари «Argus-Fito» ва «Меркурий» тизимларида электрон ахборот алмашинувига дарҳол ўтиш таклиф қилинди.
Изоҳ (0)