Скандинавия мамлакатлари — саёҳатчилар учун ҳақиқий жаннат. Қишки сеҳргар Санта-Клаус айнан шу ерда яшайди, Муми-троллнинг уйи ҳам шу ерда жойлашган. Бу шимолий ҳудудларнинг ландшафти эса фильмлар декорациясининг айни ўзгинаси, деб ёзади TravelAsk.
Уларнинг ўзига хос жиҳати — ям-яшил томлар. Бу ерда бундай уйлар кўп асрдан буён қуриб келинади. Уйларни «кўкаламзорлаштириш»нинг бу анъанаси қаердан пайдо бўлган?
Скандинавия мамлакатларида иқлим жуда кескин, кучли шамол эсади, тез-тез довуллар юз беради, шунинг учун турар-жой максимал даражада иссиқ бўлиши керак. Ҳозир бу анъана қаердан келиб чиққанини ҳеч ким эсламайди ҳам, маълум бўлишича, бу уйни об-ҳавонинг турли шароитларидан асрашнинг ажойиб усулидир. Томдаги ўтлар уйни совуқдан ҳимоя қилади, шунингдек, ёзги иссиқда қизиб кетишдан асрайди, ёмғирда сувни ютиб, микроиқлимни таъминлайди.
Бундай қопламнинг ягона салбий томони — оғир вазн. У қуруқлигида 50 килограмм бўлса, ёмғирдан сўнг унинг оғирлиги 90 килограммгача ошиши мумкин. Бу кичкина уйлар қанчалик мустаҳкам қурилганлигини тасаввур қилиш қийин эмас.
Қолаверса, улар такрорланмас даражада мафтункор!
Изоҳ (0)