Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари доирасида Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида жойлашган «Дорут-тиловат» мажмуасини зиёрат қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Таомилга биноан ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Уламолар билан мулоқотда халқ фаравонлиги йўлида амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида сўз юритилди.
«Дорут-тиловат» мажмуаси Кўк гумбаз масжиди, Шайх Шамсиддин Кулол, Гумбази Сайидон мақбаралари ва ҳужралардан иборат бўлиб, улар, асосан, XIV аср охири XV асрнинг биринчи ярмида бунёд этилган. «Дорут-тиловат» сўзи «Қуръон ўқиладиган ёки тиловат қилинадиган жой» маъносини англатади.
Изоҳ (0)