Антдаги (Аризона штати) мемориал АҚШ қуролли кучларида хизмат қилган ва ўз жонини фидо этганлар хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Бироқ ушбу ноодатий тузилма йилнинг 364 куни давомида худди тугалланмагандек тасаввур уйғотади. Унинг чиройидан тўлиқ баҳра олиш учун бу ерга маълум бир вақтда ташриф буюриш керак, деб хабар берди TravelAsk.
«Ҳар йили Уруш фахрийлари кунида (11 ноябрь) соат 11:11 да қуёш нурлари мемориалнинг бешта устуни эллипсидан ўтади ва Қўшма Штатларнинг Буюк Муҳри мозаикаси устини идеал ҳолатда ёритади. Бешта устун АҚШ қуролли кучларининг бешта соҳасининг бирдамлигини намоён қилади. Уларга АҚШ армияси, денгиз пиёдалари, ҳарбий-денгиз флоти, ҳарбий-ҳаво кучлари ва соҳил хавфсизлиги киради», — дейилади шаҳар кенгаши баёнотида.
«Қуёш маркази ҳар йили бироз ўзгаради. 100 йил давомидаги ўртача статистик ҳисоб-китоблар инобатга олиниб, вақтинчалик хатоликлар ҳам четлаб ўтилди. Шунингдек, биз 500 йилдан кейин нима бўлишини ҳам синовдан ўтказдик, агар мемориал ўша вақтда ҳам мавжуд бўлса, у аниқ «ишлашни» давом этади», — дейди лойиҳа муҳандиси Жим Мартин.
Изоҳ (0)