Россиянинг Новороссийск шаҳрида ўрнатилган хамс балиғи ёдгорлиги 14 ноябрдан бошлаб видеокузатув остида бўлади. Видеокузатув «112» тизимига уланган, деб ёзмоқда TJournal.
Одамлар октябрь ойнинг охирида хамс балиғи учун ўрнатилган ёдгорликдан эсдалик учун балиқларни олиб кета бошлаган.
Ёдгорлик 4 октябрда очилган бўлиб, у собиқ балиқ заводининг ёнида ўрнатилган. Маҳаллий ОАВларга кўра, бу «дунёдаги хамсга ўрнатилган ягона ёдгорлик» ҳисобланади. Унга маҳаллий аҳолининг миннатдорчилиги ифодаланган тахтача маҳкамланган.
Қора денгиз хамсига билдирилган миннатдорчиликда совуқ уруш йилларида балиқнинг овланиши Новороссийск ва Қора денгиз бўйидаги бошқа шаҳарлар аҳолисининг омон қолишига имкон бергани ифодаланган.
Изоҳ (0)