AdMe Оқ уйнинг кўпчиликка маълум бўлмаган сирлари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Болалар боғи
Болалар боғи 1968 йилда қурилган бўлиб, президент Линдон Б.Жонсон ва унинг рафиқасини президентлик муддати тугаши муносабати билан тақдим этган хайрлашув совғаси бўлган. Айнан ўша вақтда биринчи бор тошларга болалар қўлининг бронза изи туширилган.
Егулик ва ичимликлар
Президентлар Оқ уйда худди меҳмонхонада яшагандек яшашади, яъни ҳар ойнинг охирида уларга истеъмол қилган егуликлари ва фойдаланган хизматлари учун ҳисоб варағи берилади. Собиқ бош бошақрувчи Гарри Уолтерснинг эслашича, барча президент оилалари нархлар юқорилигидан шикоят қилишади. Нархлар юқорилигидан ташқари президентлар танлови чекланган — Оқ уйдаги барча винолар Америкада ишлаб чиқарилган бўлиши керак.
Ертўладаги шаҳар
Харидни амалга ошириш ёки стоматолог ёнига бориш учун президент оиласининг аъзолари ертўлага тушишлари кифоя. Бинонинг шимолий қанотида дўкон, боулинг, стоматолог хонаси, гуллар дўкони мавжуд.
Оқ уйга махфий кириш жойи
Ғазна ва департамент ўртасида яширин ерости йўлаги 1920 йилда хавфсизлик нуқтаи назаридан пайдо бўлган. Ҳозирда ундан фойдаланиладими ёки йўқ номаълум, бироқ кириш кун-у тун видеоназорат остида.
Эскирган технологиялар
Яқин вақтларга қадар Оқ уйда эски технологиялардан фойдаланилган. Wi-Fi’сиз секин интернет, оқ-қора принтер, дискетлар ва эскирган телефонлар президент маъмуриятининг секин ишлашига сабаб бўлган.
«Кўк ғоз» минбари
Оқ уйнинг брифинглар залидаги минбарнинг яна бир номи «Кўк ғоз». Ушбу минбардан фақатгина президентнинг чиқишларида фойдаланилади, чунки у биринчи навбатда ўқ ўтмас материалдан тайёрлангани билан президент хавфсизлигини таъминлайди.
АҚШ ҳукуматининг мажлислар зали
Фақатгина президент ушбу хонада мажлис ўтказа олади. Ушбу ҳуқуқ рамзий маънода президентлик ўриндиғида ҳам акс эттирилган, яъни унинг баландилиги бошқаларникидан 5 сантиметрга баландроқ.
Изоҳ (0)