Тошкентда Фарғона йўли кўчасидан Истиқбол кўчасига ўтувчи йўл ўтказгични қуриш ишлари жадаллик билан бормоқда, деб ёзади My Day. Айни пайтда Нукус кўчасида ва Кичик ҳалқа йўлида кўприкни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Миробод туманидаги бу кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади, эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми эса янгидан қурилади. Йўл ўтказгич турар-жой даҳасини айланиб ўтади ва шаҳарнинг шарқий қисмини марказ билан боғлайди.