Facebook ижтимоий тармоғида «Молодая фотография Узбекистана» гуруҳи мавжуд. Гуруҳда фотография ҳаваскорлари ва профессионал фотографлар ўз ишлари, таассуротлари ва тажрибаларини улашади. «Бу гуруҳ мисолида ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистонда фотография яшамоқда, ривожланмоқда, ўзгармоқда ва қизиқарли шаклларни олмоқда». — деб ёзади «Письма о Ташкенте».
Гуруҳда Тошкент мавзусида фотосуратлар конкурси бўлиб ўтди. Бир ой давом этган конкурсда жуда кўп ихлосмандлар иштирок этди. Гуруҳ модератори Алексей Тудаков танловда иштирок этган суратларни тақдим этди.
Изоҳ (0)