Испаниянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси карьераси давомида фақатгина бир марта футболка алмашишни истагани ҳақида айтиб, ўша футболка Зиданга тегишли эканини маълум қилди.
«Чемпионат»нинг Invictos нашрига асосланиб хабар беришича, Месси одатда футболка алишишни сўраб ўзи мурожаат қилмайди ва бундай ҳолат тарихда фақатгина бир марта рўй берган.
Менда футболчилардан футболка алмаштиришни сўрайдиган одат йўқ. Бу ишни фақатгина бир марта — Зидан учун қилганман.Маълумот учун, Зинедин Зидан футболчилик ва мураббийлик фаолиятини «Барселона»нинг ашаддий рақиби бўлган «Реал» сафида ўтказган. Ла лиганинг 33-турида Месси айнан Зидан бошчилик қилаётган клуб дарвозасига иккита гол уриб, «Реал»ни таслим қилишда катта ҳажмдаги иш баажарганди.Гути мендан икки марта — «Камп Ноу» ва «Сантьяго Бернабеу»да футболка сўраган. Одатда футболчиларнинг ўзлари алишишни таклиф қилсагина мен бунга рози бўламан. Йўқса, бошқа кимнидир излаб юрмайман.
Лионель Месси, «Барселона» ҳужумчиси
Изоҳ (0)