Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон урушининг қатнашчилари бўлган 300 га яқин фахрийга енгил автомобилларни имтиёзли харид қилишга оид сертификатлар тантанали равишда топширилган эди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Шу кунларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни имтиёзли харид қилиш истагини билдирган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тегишли автомобиллар тантанали равишда топшириб келинмоқда.
Жумладан, 2017 йил 17 апрелда меҳнат ва уруш фахрийлари — Учтепа туманида истиқомат қилиб келаётган 94 ёшли Ҳикмат ота Убайдуллаевга Damas, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 98 ёшли Камол ота Туроповга Lacetti, 2017 йил 18 апрель куни Яккасарой туманида истиқомат қилувчи 92 ёшли Назар Степанович Назарянга Lacetti, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 93 ёшли Абдувоҳид ота Тўлагановга Damas русумли енгил автомобиллар тантанали равишда топширилди.
Иккинчи жаҳон урушининг қатнашчилари бўлган фахрийларга имтиёзли енгил автомобиллар топшириш маросимида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлари, «Нуроний» жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раҳбарлари, «Камолот» ЁИҲ етакчилари ҳамда маҳалла раислари иштирок этмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)