AdMe одамлар кераксиз ахлат деб ҳисоблаган буюмлар аслида қимматбаҳо бўлиб чиқиб, уларнинг баҳузур келажагини таъминлаганлиги ҳақидаги воқеаларни тўплади.
Олтин кубок
Англиялик оддий йигит 1945 йилда ўз бобосидан аллақандай металл кружкани совға сифатида олган, болалигида ундан пневматик милтиқдан отишда нишон сифатида фойдаланган, кейин эса у йиллар давомида каравот остида чанг босиб ётган. Аслида эса у 2300 йил аввал Форсияда соф олтиндан ясалган қадаҳ бўлиб чиқди.Action Comics #1 журнали
Яқинда сотиб олинган уй деворларини бузиш чоғида миннесоталик қурувчи Дэвид Гонсалез қоғоз ва газеталар уюми орасидан 1938 йилги комиксни топиб олди. Ушбу нашрда биринчи марта Супермен пайдо бўлиши сабабли, у қадрланади. Комикс тўзғиган ҳолатда бўлгани учун уни 175 минг долларга сотишга муваффақ бўлди. Ушбу комикснинг энг қиммат нусхаси эса 2014 йилда 3,2 миллион долларга сотилган.Жон Констеблнинг картинаси
Робин Дарвел кимошди савдосида санъатга алоқадор майда-чуйдалар бўлган қутини 46 долларга сотиб олди. Унда откритка катталигидаги қишлоқ манзараси акс этган картина ҳам бор эди. У ўн йил давомида бир бурчакда чанг босиб ётди. Унинг ўғли кўп йиллардан сўнг откритканинг орқа томонида ғалати имзо борлигини кўриб қолди ва у Британиянинг энг қиммат рассомларидан бири — Жон Констеблнинг мўйқаламига мансублигини аниқлади.Кит анбари
Уммонлик уч балиқчи бадбўй ҳидли жисмни тутишди, текширувдан сўнг у 80 килограммлик анбар бўлаги эканлиги маълум бўлди. У китлар организми фаолиятининг чиқиндиси бўлиб, парфюмерияда ҳидни мустаҳкамлашда фойдаланилади. Сифатига қараб, анбарнинг 1 грамми 35 долларгача бўлиши мумкин.Royal One қора опали, 306 карат
1999 йилда Австралияда кончи Бобби пенсияга чиқишидан бир кун олдин қимматбаҳо тош топилиб қолар деган умидда бир челак чағиртошларни уйига олиб кетди. Тошлардан бирида у кўк ранг жилосини пайқаб қолди ва икки йил давомида уни тарашлаш билан шуғулланди. 14 йилдан сўнг тош сотувга қўйилди, ҳозирда у 3 миллион долларга баҳоланмоқда.Мустақиллик декларацияси нусхаси
1989 йилда пенсильваниялик эркак эски-тускилар бозоридан картинали кичик ромни сотиб олди. Уйга келиб, ромни очганида бир ҳужжатни топиб олди, у 1776 йилги Мустақиллик декларациясининг нусхаси бўлиб чиқди. Эркак 1991 йилда нусхани 2,4 миллион долларга сотди, 2000 йилда эса у 8,1 миллион долларга қайта сотилди.Хитой гулдони
Гулдонни уйни тозалаш вақтида топиб олишди, эксперт уни XVIII асрда тайёрланган ноёб Хитой буюми деб топди. 2010 йил ноябрида у 83 миллион долларга сотилди.Black Star Queensland ёқути, 733 карат
1938 йилда 12 ёшли Рой Спенсер исмли бола тепалик ёнбағридан тўқ кулранг тошни топиб олиб, ўзининг кончи отасига келтириб берди. Жаноб Спенсер топилмани қора кристалл деб ўйлади ва 9 йил давомида тошдан эшик тамбаси сифатида фойдаланишди. Сўнг лос-анжелеслик таниқли заргарлар, ака-ука Казанжянлар тошни 18 минг долларга сотиб олишди. Шундан буён ёқут бир неча марта олиб-сотилди, ҳозирда эса у 88 миллион долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)