Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири лавозимига Полат Айтмуратов Жаримбетович тайинланди, деб ёзади «KRuz.uz».
Полат Айтмуратов бунгача Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
Фаолияти тугатилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Айтниязов Махмуд Байниязович вазир лавозимида фаолият юритган эди.
Аввалроқ Байниязов Ғайратбай Хожанович Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!