Америкалик актриса Скарлет Йоханссоннинг эри, француз журналисти Ромен Дориак актрисадан икки ёшли қизини ўйлаб ажрашиш ҳақидаги аризани қайтариб олишни сўради. Бу ҳақда Дориак баёнотига таяниб, People журнали маълум қилмоқда.
Дориак Йоханссоннинг шахсий келишмовчиликни оммага ошкор этиб, судга мурожаат қилиш ҳақидаги қароридан афсусда эканлигини маълум қилди.
«Мен ундан зудлик билан аризани қайтариб олиб, қанчалик ёқимсиз бўлмасин, музокаралар столига қайтишни сўрамоқчиман. Биз ажойиб қизалоқнинг ота-онасимиз ҳамда унинг қувонч ва қайғусини бўлишган ҳолда яна кўп йиллар биргаликда тарбия қиламиз», — дейилади баёнотда.
Дориакнинг адвокати Гарольд Майерсон даъво киритилган пайтда эр-хотин музокараларни давом эттираётганлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Йоханссон ва Дориакнинг ажрашиши ҳақида 8 март куни маълум бўлди. Йоханссоннинг сўзларига кўра, унинг Дориак билан никоҳи «тиклаб бўлмас даражада бузилган».
Изоҳ (0)