Италиялик мутахассис Клаудио Раньерини истеъфога чиқариб юборган Англиянинг «Лестер» клуби вақтинчалик жамоа рулини Крейг Шекспирга ишониб топширганди.
Ўз вақтида Раньерига ёрдамчилик қилган Шекспир бошқарувида «тулкилар» кетма-кет икки учрашувда зафар қучди. Аввалига «Ливерпуль», кейин эса «Халл Сити» 3:1 ҳисобида мағлуб этилди. Раньери раҳбарлик қилаётганида эса футболчилар 2017 йилдаги олти учрашувда битта ҳам гол урмай, 5 тасида имкониятни бой берганди.
Клуб ярим ҳимоячиси Дэниел Дринкуотер бош мураббий излаш ишлари билан банд бўлиб турган «Лестер» раҳбарларига етиб борадиган тарзда фикр билдириб, бу борада Шекспир номзодини қўллаб-қувватлади.
Биз жамоага ташриф буюрадиган ҳар қандай мураббийни қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ клубнинг ҳар бир аъзоси бошқа мутахассисга қараганда Шекспирни яхшироқ билади. Агар асосий вазифа унинг ўзига ишониб топширилса, бу яхши иш бўларди.Sportsmole нашрининг ойдинлик киритишича, Шекспирнинг жамоада қолишини қолган футболчилар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлаган.Айримларимиз Шекспирни анчадан буён биламиз. Агар у бош мураббий лавозимига расман тасдиқланса, биз Крейгни қўллаб-қувватлаймиз. У ҳозир масъулиятни ўз қўлига олиб, кучи етганича енг шимариб ишламоқда.
Дэниел Дринкуотер, «Лестер» аъзоси
Изоҳ (0)