Владивостокда шундай кўрфаз борки, унинг соҳили қумдан ташқари сув таъсирида чархланган миллионлаб шишачалар ва чиннилар билан қопланган. Бу ер бир неча йиллардан буён фотосуратчиларни ўзига жалб этади, суратлар эса баъзида Ғарб нашрлари ва фотоблогларидан жой олади.
Шишали кўрфазнинг ландшафти келиб чиқишининг бир неча версиялари бор. Биринчи версияга кўра, яқин атрофдаги маҳаллий чинни заводи чиқиндиларни ташлаб юборган. Яна бир версияга кўра, шиша хом ашёсини олиб кетаётган иккита юк машинаси соҳил яқинида ағдарилган.
Мавзуга доир: Instagram’дан фоторепортаж: Қорга бурканган Сочи
Мавзуга доир: Instagram’даги шахс: Саёҳатчи аёл ва унинг мушуги