Актёр Умид Искандаров ҳамда шоу-бизнес оламидаги энг кўзга кўринган пардозчилардан бири бўлмиш Рената Искандарованинг оиласига дарз кетгани ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди. Аслида, бу гап-сўзлар бундан роппа-роса 1 йил олдин, 2016 йилнинг январь ойида бошланган эди, деб ёзади «Qalampir.uz».
Ўтган йилнинг январь ойида миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида таҳририят ходимлари Умид ҳамда Рената билан боғланганда, ажрим ҳақидаги гаплар ёлғон экани, улар бахтли ҳаёт кечираётганликларини айтган.
Орадан 1 йил ўтиб, 3 январь куни нашр Умид Искандаров билан боғланганда актёр мутлақо бошқа жавобни берган.
Мен бу каби миш-мишлар барчани қизиқтиришини тушунаман. Аммо менинг ҳаётим ва оилавий масалаларимга ҳеч ким аралашмаслигини истардим. Аслида мухлисларни қизиқтириши мумкин бўлган мавзулар жуда кўп. Мен ажрим борасида ҳеч нарсани гапиришни истамайман. Буни тўғри тушунишади, деган умиддаман.Эслатиб ўтамиз, ажрим ҳақидаги гапларнинг янада жонланишига Умид ва Ренатанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаштирилаётган суратлари, изоҳлари, яқинларининг улар ҳақидаги фикрлари сабаб бўлди.Умид Искандаров, актёр
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)