15 декабрь куни Тошкентдаги Next савдо-кўнгилочар мажмуасининг Ice Rink муз майдонида болалар ўртасида шайбали хоккей бўйича мусобақа бўлиб ўтади. Унда 60 га яқин ёш спортчи — шу ердаги хоккей сессияси тарбияланувчилари ҳамда «Бинокор» хоккей клуби ўйинчилари иштирок этади, деб хабар беради «Газета.uz».
Мусобақа тўрт ёш категориясида ўтказилади: кичик (4–6 ёш), ўрта (7–9 ва 10−12 ёш) ҳамда катта (13 ёшдан юқори). Ҳар бир ўйин 15 дақиқалик уч раунддан иборат бўлади, уларнинг орасидаги танаффус эса 5 дақиқани ташкил этади.
Турнирнинг кириш қисмида ёшлар ижодий жамоалари чиқишлари ҳамда ёш томошабинлар учун турли танловлар бўлиб ўтади. Мусобақалар якунига кўра ғолибларни тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтади.
Мусобақа соат 10:00 дан 13:00 га қадар бўлиб ўтади. Кириш бепул.