10 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания устидан зафар қучгач, бош мураббий Самвел Бабаян шахсий кўрсаткичини янада яхшилаб олди.
«Championat.asia» нашрига кўра, Самвел Бабаяннинг миллий терма жамоа билан ғалабалари 14 тага етган. Унинг бошқарувида бош жамоа 16 та ўйинда иштирок этган бўлиб, 2 тасида имкониятни бой берган.
Ўз вақтида Ўзбекистон термасини бошқарган Рустам Акрамов, Рауф Инилеев, Равшан Ҳайдаров каби мутахассисларда ғалабалар сони 13 тани ташкил қилади. Акрамовга бунинг учун 18 та ўйин керак бўлган, Инилеев эса 13 та ғалаба учун 27 учрашувда жамоани майдонга олиб тушган, Ҳайдаровда ўйинлар сони 25 тани ташкил қилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан энг кўп ғалабага эришган мураббий Миржалол Қосимов ҳисобланади. У 55 учрашувда иштирок этиб, 23 бор зафар қучишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)